2021 йилдан бошлаб ЕЧЛнинг чорак ва ярим финал баҳслари дам олиш кунлари ўтказилиши мумкин

30 май, 15:45 171

2021 йилдан бошлаб ЕЧЛнинг чорак ва ярим финал баҳслари дам олиш кунлари ўтказилиши мумкин

2021 йилдан бошлаб УЕФА Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи учрашувлари шанба ва якшанба кунлари ўтказилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, 2009/10 йилги мавсум ЕЧЛ финали шанба куни ўтказилган эди. Энди УЕФА мусобақанинг 1/4 ва 1/2 финал ўйинларини дам олиш кунларига кўчириш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Бу фикрни асосан “Ювентус”, “Реал” ва “Барселона” клублари илгари суришмоқда. Айни шу йўл билан улар Америка ва Осиё қитъаси аҳолисини мусобақаларни қулай вақтда томоша қилишлари учун шароит яратишиб, турнир телеаудиториясини янада оширишмоқчи.