2025 йилги Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтади!

Бугун Қатар пойхтахти Доҳа шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан яқин келажакдаги мусобақалар мезбонларини аниқлаш ҳам ўрин олган эди. Йиғилишда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси делегацияси 2025-йилги Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ўз тақдимотларини намойиш этди.

Эътиборлиси, делегациямиз томонидан ўтказилган тақдимот барчада ижобий таассурот қолдирди ва Ижроқўм аъзолари бир овоздан 2025-йил бўладиган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини Тошкент шаҳрига топшириш бўйича қарор қабул қилишди.

Шу тариқа пойтахтимиз 2025-йилда яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию