23 май куни ЎФАда “Real Madrid” академияси менежерлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко учрашуви доирасида Real Madrid Foundation ва ЎФА ўртасида ҳамкорлик масаласи бўйича келишувга эришилган эди. 

Ушбу келишувга кўра Реал Мадрид академиясинг “Clinics” дастури доирасида Ўзбекистонда ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш йўлга қўйилади.

Шу мақсадда эртага 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ташриф доирасида "Реал Мадрид" академияси менежерларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Шунингдек, 23 май куни соат 11:00 да Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида Андрес Антонио ва Хуан Паблолар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!