25 йиллик танаффусдан сўнг ўтказилаётган “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви санаси маълум бўлди

10 март,2017, 11:58 668

25 йиллик танаффусдан сўнг ўтказилаётган “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви санаси маълум бўлди

Мавсумлар оралиғида Европанинг топ клублари иштирок этадиган International Champions Cup мусобақасининг бу йилги баҳсларида мухлислар “Эл-Классико”нинг гувоҳи бўлишади.

AS нашрининг маълум қилишича, 29 июль куни Майамидаги “Hard Rock Stadium”да “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Турнир ташкилотчиларининг маълум қилишича, мусобақада шунингдек "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам иштирок этади.

Маълумот учун, “Реал” ва “Барселона” сўнгги марта 1992 йилда ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишган.