3-чемпионлик камарини қўлга киритган Суҳроб Раҳимбеков UFC билан шартнома имзолайди

8 октябрь, 13:18 932

3-чемпионлик камарини қўлга киритган Суҳроб Раҳимбеков UFC билан шартнома имзолайди

Куни кеча 26 ёшини қарши олган маҳоратли яккакурашчимиз Суҳроб Раҳимбеков ўзининг навбатдаги чемпионлик камарини қўлга киритди.

Аввалроқ олти спорт турида чемпион бўлган спортчимиз 5 август ҳамда 16 сентябрь куни ўтказилган АҚШда JIU-JITSU бўйича навбатдаги очиқ чемпионатида иштирок этиб, НАГА чемпионлик камарларини қўлга киритганди ва бу ғалабаси билан титуллари сонини 3 тага етказиб олди.

Энди спортчимиз 14 ва 23 октябрь кунлари ҳам чемпионлик камарлари учун рингга чиқиши кутилмоқда.

Бундан ташқари 60 нафардан ортиқ спортчи қатнашган ушбу жанглар кечасида Жонибек Азизов, Зариф Файзиев ва Ҳазрат Бегмуродов ҳам чемпионлик камарларига эга чиқишди.

Маълумот учун: Суҳроб Раҳимбеков UFC билан расмий шартнома имзолаш учун яқин турибди. Бунинг учун у яна беш марта рингга чиқиши ҳамда камарлари сонини 8 тага етказиши шарт. Шундан сўнг томонлар ўртасида келишув имзоланади.