30 га яқин кубокни ютган Месси учун энг мухим соврин бу…

8 июнь, 07:55 579

30 га яқин кубокни ютган Месси учун энг мухим соврин бу…

“Барселона” хамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомда қўлга киритган энг қадрли соврини борасидаги саволга жавоб берди. Бундан ташқари, у ўзининг орзуси ва аргентиналик мухлисларнинг танқидларига ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Мен Пекин олимпиадасидаги совринимни қадрлайман. Бундай мусобақаларда фақат бир марта иштирок этиш мумкин ва у бир умрга эсда қолади.

Ушалмган орзуларим? Аргентина термаси сафида мундиалда ғолиб чиқиш.

Танқидлар? Мен уларни тушунаман ва менинг ўзим ҳам термадаги футболчилардан ғалаба талаб қиламан. Аммо ҳеч ким буни футболчиларданда кўп исташмайди. Биз ЖЧни ютишни истаймиз”, – деб айтиб ўтди аргентиналик юлдуз Esquire нашрига берган интервьюсида.