35 сония давом этган Исроил Мадримовнинг жангидан фоторепортаж

75 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов чорак финал йўлланмасини осонлик билан қўлга киритди.

Кутилганидек, Исроил Мадримовнинг назоратида ўтган жангда Фаластин вакили Қосим Абудабаат осонлик билан таслим этилди.

Қизиқарли жиҳати, ушбу жанг атиги 35 сония давом этди холос. Кетма-кет кучли зарбалар остида қолиб кетган фаластинлик боксчи жангни давом эттира олмади. Кейинги босқичда Исроил Мадримов филиппинлик Марциал Эумир билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.

Қуйида 35 сониялик жангдан олинган фото лавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!