38 ёшли Писарро яна бир йил футбол ўйнамоқчи

«Рома», «Манчестер Сити», «Фиорентина» ва «Интер» каби жамоалардаги фаолияти билан машҳур бўлган Давид Писарро айни дамда тўп сураётган  «Универсидад де Чили» жамоаси билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Унга кўра 38 ёшли чилилик футболчи ушбу жамоада 2018 йилнинг декабрига қадар ўйнайди.

Маълумот учун, Писарро жорий мавсум Чили чемпионатида жами 14та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишг муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!