4 та гол уриб хуштаквозликка учраган Неймар жамоасининг ўйинини ўтказиб юборади

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар Франция Биринчи лигаси 22-туридан ўрин олган “Лион”га қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, бразилиялик форвард жароҳати боис, ушбу ўйин қайдномасига киритилмади.

ПСЖ мухлислари Неймарга хуштаквозлик қилишди

Бундан ташқари, Тьяго Мотта ва Атем Бен-Арфа ҳам жароҳати боис, жамоасига ёрдам бера олмайди. Эътиборлиси, Лукас Моура ҳам қайдномага киритилмади.

Ички тартиб-қоидани бузган Хавьер Пасторе эртанги ўйинда жамоасига ёрдам бера олади.

Маълумот учун, “Лион” – ПСЖ ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 01.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!