4-турда турнир жадвалида бўлгани каби мухлислар ташрифи бўйича ҳам “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Насаф” етакчи!
Хабарингиз бор, 29-31 март кунлари Суперлига-2018 тўртинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Беллашувларнинг натижалари билан сиз сайтимиз орқали танишиб боргансиз, албатта.
Биз энди мазкур баҳсларга қанча мухлис келгани борасида маълумотлар берамиз.
Тўртинчи турда мамлакатимизнинг 6 стадионига жами 74832 одам келди. Бу бир ўйинга ўртача 12472ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Бунёдкор” – “Бухоро” қарама-қаршилигини кузатди - 15421.
Водий дербиси “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини 12278 томошабин шоҳидига айланди.
Ўзбекона класико ҳисобланган “Пахтакор” – “Нефтчи” беллашувига 15023 ишқибоз ўйингоҳга тушди.
Энг кам мухлис АГМК – “Локомотив” ўйинига тўғри келди - 8430.
Қуйида Суперлиганинг тўртинчи турига келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:
“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1. 15421 томошабин.
“Пахтакор” – “Нефтчи” 3:0. 15023 томошабин.
“Насаф” – “Металлург” 1:1. 14300 томошабин.
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 1:0. 12278 томошабин.
“Сўғдиёна” – “Қизилқум” 1:3. 9380 томошабин.
АГМК – “Локомотив” 1:0. 8430 томошабин.
Эътиборга молик томони шундаки, 4-турдан сўнг “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Насаф” турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турган бўлса, мухлислар ташрифи борасида ҳам бу гал шу жамоаларнинг уй стадионларига энг кўп ишқибозлар ташриф буюрди.
Фикрлар