4та клуб Роналду учун 180 млн евродан воз кечишга тайёр

7 июнь,2017, 15:10 1205

4та клуб Роналду учун 180 млн евродан воз кечишга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби етакчиси Криштиану Роналду бирданига тўртта клубнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
A Bola нашри тарқатган хабарга кўра "Монако", "ПСЖ", ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар португалиялик футболчи учун 180 млн евродан воз кечишга тайёр. Шунингдек, номи ошкор этилмаётган Хитой клуби ҳам Роналдуни сотиб олишни режа қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Криштианунинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.