5 та ўйинга четлатилган Роналду бугун “Реал” сафида майдонга тушади

23 август,2017, 12:17 1381

5 та ўйинга четлатилган Роналду бугун “Реал” сафида майдонга тушади

Бугун Мадридда “Реал”нинг собиқ президенти “Сантьяго Бернабеу” хотирасига бағишланган бир ўйиндан иборат норасмий турнир бўлиб ўтади. Унда “Реал” Италиянинг “Фиорентина” клубини қабул қилади.

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Криштиану Роналду бугун бўлиб ўтадиган баҳсда 90 дақиқа ўйнашини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания Суперкубогида “Барселона”га қарши кечган илк баҳсда бош ҳакамни туртиб юборгани учун 5 та ўйинга четлатилган эди. “Реал” томонидан берилган апелляциялар рад этилиб, қарор ўз кучида қолдирилди ва Роналду Ла Лигадаги яна 3 та баҳсни ўтказиб юборишига тўғри келади.