50 дюймли телевизор сотиб олганлар Аргентина термаси туфайли пулларини қайтариб олишлари мумкин

Аргентинанинг “Noblex” компанияси 24-31 август кунлари 50 дюймли телевизор сотиб олган мижозларга Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашидан ўта олмаса, телевизор учун тўланган барча пуллар мижозларга қайтарилиши борасида ўзига хос аксия ўтказган эди.

Аксия учун ажратилган 300 та телевизорнинг барчаси сотиб бўлинган. Энди компания пулларни қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Аргентина терма жамоаси 6 октябр куни ўз майдонида Перу билан  дуранг ўйнаганидан сўнг, гуруҳда 6-ўринга тушиб қолган эди.

“Перу билан дурангдан сўнг, 7 минг инсон сайтимизга телевизор сотиб олиш истагида ташриф буюрди”, – деб айтиб ўтди компания директори Луис Гальи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!