7 ўйинда гол киритa олмаган “Кристал Пэлас” 35 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Италия терма жамоаси ва “Милан” клуби собиқ ҳужумчиси Альберто Жилардино фаолиятини Лондоннинг “Кристал Пэлас” жамоасида давом эттириши мумкин.

Лондонликларга 35 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш борасида таклиф билдирилган. Италиялик форвард ўтган мавсум якунидан бери эркин агент мақомидадир.

Жилардино 2017/18 йилги мавсумни “Эмполи”да ўтказди ва А Сериянинг 17 баҳсида майдонга тушиб, бирорта ҳам гол кирита олмади. Сентябр ойида эса у МЛСда иштирок этадиган “Монреал Импэкт” клубида ижарада бўлиб қайтди.

Бу мавсум бирорта ҳам гол кирита олмаган “бургутлар”га янги ҳужумчи лозим. Боиси, жамоанинг ҳужумдаги асосий қуроли  Кристиан Бентеке узоқ муддатга сафдан чиққан.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!