7 та футболчи сотиб олган “Милан” ниҳоят футболчи сотди

8 июль,2017, 00:02 944

7 та футболчи сотиб олган “Милан” ниҳоят футболчи сотди

Италиянинг “Милан” жамоаси янги мавсум олдидан 7  нафар футболчи сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

"Милан" ўзининг 7-харидини амалга оширди (фото)

Туркиянинг “Трабзонспор” клуби “россонерилар” футболчиси Юрай Куцкани ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 2015 йилда “Милан” сафига келиб қўшилган Куцка ҳозирга қадар жамоа сафида 67 та ўйин ўтказди ва 5 та гол киритиб, 6 та голга ассистентлик қилди.

Норасмий хабарларга кўра, трансфер суммаси 6 млн еврога тенг бўлгани айтилмоқда.