8,10,12,14 ёшли ўғил-қизлар ўртасидаги шахмат мусобақалари ниҳоясига етди (фото)

  Республика шахмат федерацияси залида бўлиб ўтган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

  8 ёшли қизлар ўртасидаги беллашувларда Манзура Рустамова (Тошкент вилояти) тенгдошларидан устун келди ва шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Шу ёшдаги ўғил болалар баҳсида эса Сардорбек Каримов (Тошкент) га тенг келадиган рақиб топилмади. Мумтозбегим Мансурова (Тошкент), Зилола Актамова (Навоий), Санжар Мустафоев (Навоий), Расулбек Абдуллаев (Хоразм) лар ҳам ўз ёшлари тоифасида ғолиб бўлди.

  Ғолиб ва совриндорлар федерация томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Shax-golib (1)

Shax-golib (2)

Shax-golib (3)

Shax-golib (4)

Shax-golib (5)

Shax-golib (6)

Shax-golib (7)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!