82% аргентиналиклар Сампаолининг истеъфога чиқишини истамоқда

Дунёга машҳур Ole нашри Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаолининг “альбасетлар” бошқарувида қолиш ёки қолмаслиги ҳақида махсус сўровнома ўтказди.

Сўровномада 100 мингдан ортиқ мухлис иштирок этди ва уларнинг 82 фоизи 58 ёшли мутахассиснинг Аргентина терма жамоасидан кетиши учун овоз беришган.

Эслатиб ўтамиз, Сампаоли бошқарувидаги Аргентина ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Францияга (4:3) имкониятни бой бериб мусобақани эрта тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!