9 январь куни U-23 Осиё чемпионати мусобақаси бошланади

9 январь куни Хитой мамлакатида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати мусобақаси бошланади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Ушбу мусобақа учинчи марта ўтказилмоқда. Дастлабкиси, 2013 йил Уммон давлатида бўлиб ўтган. Ўшанда финалга Ироқ ва Саудия Арабистони терма жамоалари етиб келишган. Финал учрашуви Ироқ терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. Учинчи ўрин Иордания терма жамоасига насиб этган.

U-23 Осиё чемпионатининг иккинчиси 2016 йил Қатарда бўлиб ўтган. Бу мусобақада юқори ўринларни эгаллаган жамоаларга Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма тақдим этиларди. Финалга Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари етиб келишди. Японияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликка эришишган. Учинчи ўрин Ироқ терма жамоасига насиб этган.

9 январь куни учинчи бор ўтказилаётган U-23 Осиё чемпионатига старт берилади. Мусобақада жами 16та терма жамоа қатнашади. Ўтган йилнинг 24 октябрь куни мазкур мусобақага қуръа ташланган бўлиб, жамоалар қуйидаги гуруҳлардан жой олишган:

"A" гуруҳи - Хитой, Қатар, Ўзбекистон, Уммон

"B" гуруҳи - Япония, КХДР, Таиланд, Фаластин

"C" гуруҳи - Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Малайзия

"D" гуруҳи - Жанубий Корея, Австралия, Сурия, Вьетнам

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз 4 январь куни Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга учиб кетишади. Вакилларимиз гуруҳ учрашувларини қуйидаги тақвим асосида ўтказишади:

9 январь соат 16:30 Қатар - Ўзбекистон

12 январь соат 13:00 Ўзбекистон - Хитой

15 январь соат 13:00 Уммон - Ўзбекистон

*Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!