9та турда 13та гол урган Иммобиле А Серия тўпурарига айланиб олди

Римнинг “Лацио” клуби форварди Чиро Иммобиле А Сериянинг 9-турида “Кальяри”га қарши баҳсда (3:0) дубль қайд этди.

Айтиш лозимки, 27 ёшли италиялик футболчи ўтган 9та турда рақиблари дарвозасига жами 13та гол (5та пенальтидан) киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Иммобиле тўпурарлар пойгасида ўзининг энг яқин таъқибчиси ҳисобланган Пауло Дибалани (“Ювентус”) 3та голга ортда қолдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!