А Серия: "Фиорентина" голлар шоусида "Интер"дан устун келди

Бундан бир неча дақиқалар аввал «Артемио Франки» стадионида Италия А Сериясининг 33-туридан ўрин олган маҳаллий "Фиорентина" ва Миланнинг "Интер" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.
Шу куни ҳар иккала жамоа стадионга ташриф буюрган ишқибозларга ҳақиқий голлар шоусини тақдим этиб беришди. 9та гол киритилган ушбу учрашувда омад майдон эгалари томон кулиб боқди ва улар якунда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Фиорентина" - "Интер" 5:4 (1:2)

Голлар: 1:0 – 23 Весино, 1:1 – 28 Перишич, 1:2 – 34 Икарди, 2:2 – 62 Астори, 3:2 – 64 Весино, 4:2 – 70 Эль-Бабакар, 5:2 – 79 Эль-Бабакар, 5:3 – 88 Икарди, 5:4 – 90 Икарди.

"Фиорентина" – Тэтэрушану, Томович (Сальседо, 54), Санчес, Астори, Тельо (Кристофоро, 82), Бадель, Весино, Милич, Бернардески (Иличич, 58), Валеро, Эль-Бабакар.

"Интер" –     Ханданович, Д`Амброзио, Медель, Миранда, Нагатомо (Эдер, 73), Гальярдини, Кондогбиа (Брозович, 76), Кандрева, Жоау Мариу, Перишич, Икарди.

Огоҳлантиришлар: Астори (75), Санчес (78), Кристофоро (90), Ханданович (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!