А Серия. “Наполи” кичик ҳисобда “Рома”дан устун келди

 

Италия чемпионати 27-тур марказий ўйинида “Рома” ўз майдонида “Наполи” футболчиларини қабул қилди.

Анчагина муросасиз кечган ўйинда неаполликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғолиблар сафида ҳар икки голни Дрис Мертенс киритди.

Мағлубиятга қарамай, “Рома” 59 очко билан 2-ўринда қолди, “Наполи” очколарини 57 тага етказиб, учинчи поғонада римликларни қувигда давом этмоқда.

Рома – Наполи 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 26 Мертенс, 0:2 – 50 Мертенс, 1:2 – 89 Стротман.

Рома – Шченсни, Фасио (Бруно Перес, 52), Манолас, Жезус, Рюдигер, де Росси (Паредес, 79), Перотти, Наингголан, Стротман, Эль-Шаарави (Салах, 52), Жеко.

Наполи – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Мертенс (Зелиньски, 74), Рог, Кальехон, Гамшик (Милик, 79), Инсинье, Жоржиньо (Диавара, 66).

Огоҳлантиришлар: Рог (17), Манолас (45), де Росси (65), Гулям (83), Перотти (90

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!