А Серия. "Наполи" қийин ғалабани қўлга киритди

Ҳозиргина Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган “Аталанта” ҳамда “Наполи” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 65-дақиқасида Дрис Мертенс томонидан киритилган ягона гол неаполликларга муҳим бўлган 3 очкони келтирди.

Италия А Серияси. 21-тур

Аталанта – Наполи 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 65 Мертенс.

Аталанта – Бериша, Кальдара, Масьелло, Хатебур, Толои (Орсолини, 79), Фройлер, Спинаццола (Госенс, 62), Иличич (Хаас, 75), Кристанте, Гомес, Корнелиус.

Наполи – Рейна, Альбиоль, Мариу Руй, Хюсай, Кулибали, Зелиньски (Рог, 86), Жоржиньо, Кальехон (Маджо, 90), Аллан, Инсинье (Гамшик, 74), Мертенс.

Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (25), Кальехон (88).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!