
А Серия. “Рома” ўз майдонида “Фиорентина”ни янчиб ташлади (Видео)
Италия чемпионати 23-турида “Рома” жамоаси “Фиорентина” футболчилари билан ўз майдонида кураш олиб борди.
Ушбу ўйинда римликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Эдин Жеко 38 ва 83-дақиқалардаги голлари эвазига дубль қайд этди.
Фасио ва Кевин Строотман эса “Рома”нинг йирик ғалабасига ўз ҳиссасини қўшишди. Навбатдаги муваффақиятдан кейин римликлар турнир жадвалида иккинчи ўринга қайтишди.
Рома – Фиорентина 4:0
Голлар: Жеко, 39, 83, Фасио, 58, Строотман, 75
Рома: Шчесни – Манолас, Фасио, Рюдигер – Перес, Де Росси (Паредес, 85), Строотман, Эмерсон – Наингголан (Гренье, 89), Эль Шаарави (Тотти, 80) – Джеко
Фиорентина: Тэтэрушану – Санчес, Родригес, Астори – Кьеза (Кристофоро, 78), Весино, Бадель, Оливера (Иличич, 63) – Борха Валеро, Бернардески – Бабакар
Огоҳлантиришлар: Строотман, Де Росси – Санчес, Валеро, Родригес
Фикрлар