А Серия. "Рома" ўз майдонида мағлуб бўлди ва ашаддий рақибини ўтказиб юборди

Ҳозиргина Италия А Серияси 20-туридан ўрин олган “Рома” ҳамда “Аталанта” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида Андреас Корнелиус ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб Мартин Де Рун ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда эса Эдин Жеко ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ “бўрилар” иккинчи тўпни кирита олишмади ва ўз майдонларида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Рома"нинг   очколари сони 39 талигича қолди ва жамоа 5-ўринга тушиб кетиб, ўз ўрнини ашаддий рақиби бўлган - "Лацио"га бўшатиб берди.

Италия А Серияси. 20-тур

Рома – Аталанта 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 14 Корнелиус, 0:2 – 19 де Рон, 1:2 – 56 Джеко.

Рома – Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци (Бруно Перес, 83), Стротман (Ундер, 76), Гоналон, Эль-Шаарави, Пеллегрини (Шик, 51), Перотти, Джеко.

Аталанта – Бериша, Паломино, Кальдара, Хатебур, Толои, Фройлер, Спинаццола, Иличич (Кристанте, 46), де Рон, Гомес (Масьелло, 69), Корнелиус (Петанья, 61).

Огоҳлантиришлар: де Рон (28), Кальдара (30).

Четлатиш: де Рон (45).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!