А Серия. “Рома” ўзида “Сауссуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади

20 март,2017, 08:49 407

А Серия. “Рома” ўзида “Сауссуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади

 

Италия чемпионати 29-турида “Рома” ўз майдонида “Сассуоло” футболчиларини қабул қилди. Ўйин қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Дефрель ҳисобни очган бўлса, 16-дақиқада Паредес мувозанатни тиклади. 45-дақиқада Салах римликларни олдинга олиб чиқди.

68-дақиқада Эдин Жеко киритган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва “Рома” навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Рома – Сассуоло 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 9 Дефрель, 1:1 – 16 Паредес, 2:1 – 45 Салах, 3:1 – 68 Жеко.

Рома – Шченсни, Фасио, Рюдигер, Эмерсон, Манолас, Салах (Перотти, 76), Паредес (де Росси, 87), Наингголан, Стротман, Эль-Шаарави, Бруно Перес (Жеко, 60).

Сассуоло –   Консильи, Ачерби, Делль`Орко, Летсхерт (Лирола, 46), Пелузо, Данкан, Миссироли (Риччи, 69), Берарди, Пеллегрини, Политано, Дефрель (Матри, 58).

Огоҳлантиришлар: Летсхерт (37), Пелузо (90), Стротман (90).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.