А Серия. “Рома” сафарда ғалаба қозонди ёхуд Б Серияга тушадиган дастлабки жамоа маълум

25 апрель, 07:36 228

А Серия. “Рома” сафарда ғалаба қозонди ёхуд Б Серияга тушадиган дастлабки жамоа маълум

Кеча Италия А Сериясида 33-турнинг сўнгги баҳси бўлиб ўтди. “Рома” сафарда “Пескара”га қарши баҳс олиб борди. Мазкур баҳс меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан ниҳоясига етди – 4:1. Эътиборлиси, “бўрилар”нинг 4 голидан 3 тасига Стефан Эль-Шаарави ассистентлик қилди. Бунга қадар эса Стефан мавсум давомида 3 та ассистентлик қилган эди.

Яна бир нарса, “Пескара” кечаги мағлубиятдан сўнг А Серияни расман тарк этган дастлабки жамоа бўлди. “Дельфинлар”нинг 17-ўриндаги жамоа билан 15 очко фарқ ажратиб турибди. Ўзаро ўйинларда эса “Эмполи” устунликка эга. Бундан кўриниб турибдики, “Пескара” мавсум тугашига 5 та ўйин қолганида элти дивизионни тарк  этиши аниқ бўлди.

Италия А Серияси. 33-тур

Пескара – Рома 1:4 (0:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 44 Стротман, 0:2 – 45 Наингголан, 0:3 – 48 Салах, 0:4 – 60 Салах, 1:4 – 83 Бенали.

Пескара – Фьорилло, Дзампано, Бово, Кода (Форназье, 80), Бираги, Кулибали (Верре, 67), Мунтари (Бруно, 46), Мемушай, Бенали, Баэбек,Капрари.

Рома – Шченсны, Рюдигер, Манолас, Фасио, Эмерсон (Жезус, 80), Стротман, Паредес (Перотти, 82), Наингголан, Салах, Джеко (Гренье, 71), Эль-Шаарави.

Огоҳлантиришлар: Бираги (37), Мунтари (40).