А Серия. “Ювентус” дербида мағлубиятдан қутулиб қолди. “Наполи” эса…

7 май,2017, 07:21 311

А Серия. “Ювентус” дербида мағлубиятдан қутулиб қолди. “Наполи” эса…

Кеча Италия А Сериясида 35-турдан ўрин олган икки беллашув бўлиб ўтди. “Ювентус” ўз майдонида ҳамшаҳари “Торино”га қарши баҳс олиб борди ва ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада киритилган Игуаиннинг голи эвазига дербида мағлубиятдан аранг қутулиб қолди.

“Наполи” эса ўз майдонида “Кальяри”га қарши баҳсда рақиб дарвозасига 3 бор йўл топди. Ўз навбатида меҳмонлар бунга бир бор жавоб қайтаришди  холос.

Италия А Серияси. 35-тур

Наполи – Кальяри 3:1 (1:0, 2:1)

Голлар: 1:0 – 2 Мертенс, 2:0 – 49 Мертенс, 3:0 – 67 Инсинье, 3:1 – 90 Фариас.

Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кирикеш, Гулям, Зелиньски, Жоржиньо, Гамшик (Рог, 69), Кальехон, Мертенс (Милик, 77), Инсинье(Джаккерини, 79).

Кальяри – Биттенкур, Пизакане, Саламон, Алвеш, Мурру (Фараго, 71), Исла, Ионицэ (Жоао Педро, 68), Барелла, Падоин, Сау (Фариас, 78),Боррьелло.

Огоҳлантириш: Зелиньски (55).


Ювентус – Торино 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 52 Ляйич, 1:1 – 90 Игуаин.

Ювентус – Нето, Лихтштайнер, Бонуччи, Бенатия, Асамоа, Ринкон (Пьянич, 69), Хедира, Куадрадо, Дибала (Алекс Сандро, 80), Стураро (Игуаин, 56), Манджукич.

Торино – Харт, Дзаппакоста, Россеттини, Моретти, Молинаро, Аккуа, Базелли (Оби, 75), Яго Фальке (Итурбе, 83), Ляйич, Бойе (Бенасси, 63),Белотти.

Огоҳлантиришлар: Моретти (13), Аккуа (38), Молинаро (42), Асамоа (51), Дибала (53), Куадрадо (76).

Четлатиш: Аккуа (57).