А Серия. “Ювентус” кутилмаганда очко йўқотди

 

Италия чемпионати 27-турида “Ювентус” футболчилари сафарда “Удизене” меҳмони бўлишди.

Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда туринликлар кутилмаганда очко йўқотди. Учрашувнинг 37-дақиқасида Сапата ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Бонуччи мувозанатни тиклади.

Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва жамоалар 1 очкодан эга бўлишди.

Удинезе – Ювентус 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 37 Сапата, 1:1 – 60 Бонуччи.

Удинезе – Карнезис, Видмер, Ларангейра, Фелипе, Самир, Фофана (Агеманг-Баду, 39), Хадльвредссон, Янкто, де Пауль (Анджелла, 76), Сапата, Перица (Ридер Матос, 85).

Ювентус –  Буффон, Дани Алвес, Бонуччи, Кьеллини (Бенатия, 56), Алекс Сандро, Пьянич, Хедира, Куадрадо (Пьяца, 72), Дибала (Ринкон, 87), Манджукич, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Янкто (45), Хадльвредссон (65), Куадрадо (68), Пьяца (77).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!