А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Болонья"ни "сезмай ўтди"

Кеча Италия А Сериясининг 36-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Жумладан, пешқадам “Ювентус” шу куни ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилди. Голларга бой кечган учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Таъкидлаш лозимки, ушбу ғалабадан сўнг туринликлар навбатдаги чемпионлик учун жиддий қадам ташлашди. Агар “Наполи” ушбу тур очко йўқотса, “Ювентус” муддатидан аввал скудеттони қўлга киритади.

“Ювентус” – “Болонья” 3:1 (0:1, 3:0)

5 май «Альянц Стэдиум»

Голлар: 0:1 – 30, пенальти Верди, 1:1 – 51, автогол Де Мео, 2:1 – 63 Хедира, 3:1 – 69 Дибала.

“Ювентус” – Буффон, Куадрадо (Лихтштайнер, 72), Бардзальи, Ругани, Асамоа, Хедира, Маркизио, Матюиди (Дуглас Коста, 46), Дибала, Игуаин, Алекс Сандро (Бернардески, 84).

“Болонья” – Миранте, Крафт (Торосидис, 60), Мбайе, Романьоли, Де Мео, Кейта, Поли, Крисетиг, Надь, Верди (Дестро, 73), Авенатти (Паласио, 66).

Огоҳлантиришлар: Куадрадо (14), Поли (18), Ругани (26), Крисетиг (61), Паласио (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!