А Серия жамоаси 40 ёшли Тоттига шартнома таклиф қилди

25 май, 15:40 251

А Серия жамоаси 40 ёшли Тоттига шартнома таклиф қилди

Италия А Серияси клубларидан бири “Рома”нинг 40 ёшли сардори Франческо Тоттига бир йиллик шартнома таклиф қилди. Аммо, бу айнан қайси клуб эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Рим шаҳри жамоаси “қария” футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Тоттининг “бўрилар” билан амалдаги келишуви эса ёзда ўз ниҳоясига етади ва у эркин агент мақомидаги футболчига айланади.

Маълумот учун, Тотти шу кунгача бўлган футболчилик фаолиятини “Рома” сафида ўтказган. У 1992 йилдан буён римликлар сафида тўп суриб келмоқда.

Тоттини Туркияда кутишмоқда>>>

Итальян "мафия"си Тоттини "Майами"га чорламоқда>>>