А Серия пешқадамини енган Гвардиола ўйиндан кейин рақиб автобусига чиқиб олди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида АПЛ пешқадами “Манчестер Сити” сафарда А Серия етакчиси ҳисобланган “Наполи” меҳмони бўлди. Голларга бой кечган ўйинда Хосеп Гвардиола шогирдлари 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қизиғи шундаки, учрашув якунланганидан сўнг испаниялик мутахассис «Сан-Паоло» стадионининг чиқиш эшикларини ёддан чиқарди чоғи, адашиб “Наполи” жамоаси афтобусига чиқиб олди. Шундан сўнг адашганини сезган Гвардиола дарҳол “шаҳарликлар” афтобусига ўтиб олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг “F” гуруҳида кураш олиб бораётган “Манчестер Сити” ўтган 4та учрашувда ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!