А Сериянинг икки гранди Ди Марияга қизиқиш билдирмоқда

ПСЖ клуби вингери Анхель Ди Мария янги мавсумни Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Mediaset Premium тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига "Интер" ва "Наполи" клублари жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Маълумот учун, Ди Мариянинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!