“А” серияда энг кўп ўйнаган футболчилар

11 март, 14:20 384

“А” серияда энг кўп ўйнаган футболчилар

 

Италия чемпионатида узоқ муддат тўп суриш ҳаммага ҳам насиб этмайди. "А" серия футболчилар учун анча оғир ва мураккаб мусобақадир. Шунинг учун бу мусобақада энг кўп учрашув ўтказган футболчилар кўрсаткичи бошқа чемпионатлар рекордини оз кўриниши мумкин.

Италиянинг чемпионатини 28-тур учрашуви энг кўп ўйнаган футболчилар рўйхатига ўзгартиришлар киритди. “Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолияти Италия чемпионатидаги 613-учрашувини ўтказиб, бу кўрсаткич бўйича “Рома” фахрийси Франческо Тоттидан ўзиб кетди.

39 ёшли дарвозабон камида яна бир ярим йил тўп суради ва энг кўп ўйин ўтаказиш бўйича рекодни янгилаши ҳам мумкин.

Эътиборингизга “А” серияда энг кўп ўйнаган футболчилар рўйхатини ҳавола қиламиз:

1. Паоло Мальдини (“Милан”) – 647 та учрашув

2. Хавьер Занетти (“Интер”) – 615 та учрашув

3. Жанлуижи Буффон (“Ювентус”) - 613 та учрашув

4. Францеско Тотти (“Рома”) – 612 та учрашув

Айни пайтда бу футболчилар орасида Жанлуижи Буффон ва 40 ёшли Францеско Тотти фаолиятини давом эттирмоқда ва ҳар иккаласи иккинчи поғонада қайд этилган Хавьер Занеттини ортда қолдириш имконига эга.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.