АГМК Туркияда венгер клуби билан дуранг ўйнади

Олмалиқнинг АГМК клуби янги мавсум учун тайёргарликни Туркияда давом эттирмоқда. Виктор Кумиков шогирдлари бугун мазкур йиғин доирасида Венгриянинг “Сегед-2011”га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Венгрия иккинчи лигасида иштирок  этувчи жамоага қарши баҳсда АГМК 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

78-дақиқада Вадим Чемиртанга нисбатан жарима майдонида қоида бузилди. Учрашув бош ҳаками пенальти белгилади, уни жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди.

82-дақиқада эса венгрияликлар мувозанатни тиклашди.

Назорат ўйини

АГМК (Ўзбекистон) – “Сегед-2011” (Венгрия) 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!