АГМК расман 5 легионер билан шартнома имзолади

АГМК Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган ва анча вақт давом этган ўқув-машғулот йиғинидан қайтиб келди. Виктор Кумиков шогирдари Анталияда олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди ва буларнинг 1тасида ғалаба, 4тасида дуранг ҳамда 1тасида мағлубият қайд этди. Жумладан, Туркманистон чемпиони “Олтин аср” (3:1) жамоаси устидан ғалаба қозонган бўлса, Россия 2-дивизиони вакили “Нефтехимик” (0:2)ка имкониятни бой бериб қўйди. Венгрия 2-дивизион вакили “Сегел-2011” (1:1), Украинанинг “Заря” (1:1) ва “Гелиос” (0:0) ҳамда  Грузиянинг “Рустави” (1:1) клублари билан дуранг ўйнади.

Футболчилар йиғин давомида тўлиқ жисмоний ва назарий машғулотларда иштирок этишди. 5 нафар легионер билан шартнома тузилди. Қирғизистонлик Павел Матяш (“Мазия”, Мальдив ороллари), сербиялик Владимир Бубанья (“Земун”, Сербия) ва Йован Жокич (“Атирау”, Қозоғистон), молдовалик Вадим Чемиртан (“Бунёдкор”) ҳамда беларуслик Владислав Кашминин. Вадим Чемертан айнан БААдаги йиғинга бориб қўшилди, Кашминин эса ўтган йили ҳам “Олмалиқ” таркибида ўйнаган. “Олмалиқ” янги мавсумга сўнгги тайёргарлик ишларини икки кунлик дам олишдан сўнг бугундан Тошкентда давом эттиришяпти. 1 мартга қадар Суперлига вакилларидан бири билан охирги назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилмоқда. 26 февраль куни футболчилар жисмоний нормативлар топширишади. Бу орада янги қабул қилинган футболчиларни оммага таништириш маросими ҳам ташкиллаштирилади. Бу ҳафда ПФЛ сайти хабар бермоқда. 

АГМК бу йил ҳам JOMA билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Жамоа раҳбарияти томонидан тасдиқланган логотип сингари сариқ ва қора ранглардаги либослардан фойдаланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!