АГМК таркибига яна бир легионер қўшилди

Куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган “Олмалиқ” машғулотига яна бир футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, Сербия фуқароси бўлмиш Марко Радосавльевич Дания 2-лигасида иштирок этувчи "Аварта" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ҳужум чизиғида тўп тепувчи Марко жамоа кўригида бўлиб, унинг жамоада қолиши ҳозирча номаълум. Бунгача АГМК сафида кўрикда бўлган сербиялик ҳужумчи Никола Ашчеричга эса жавоб берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!