AIBAга янги президент қачон сайланиши маълум бўлди

309

AIBAга янги президент қачон сайланиши маълум бўлди

Халқаро бокс ассоциациясига (AIBA) янги президент сайлови 27 январ куни Дубайда такшилот конгресси доирасида бўлиб ўтади, дея хабар бедади ТАСС нашри. Бу ҳақда Россия бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев маълум қилган.

Сайлов бўладиган конгресс 27 январ куни Дубайда ташкил этилади. Бунгача ташкилот ижроия қўмитаси номзодларни аниқлаб олади. Бироқ номзодлар орасида Россиядан вакил бўлмайди, – дейди Кремлев.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот собиқ раҳбари Чинг-Куо Ву расман истеъфога чиқарилгандан сўнг унинг ўрнини вақтинчалик вице-президент Франко Фальчинелли эгаллаб келмоқда.