АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Лестер"ни аранг мағлубиятга учратди (видео)

12 август, 08:05 356

АПЛ.

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 2017/18 йилги мавсумига ҳам расман старт берилди. Ушбу турнинг дастлабки баҳси Лондондаги "Эмирейтс" стадионида кечди. Унда майдон эгаси "Арсенал" собиқ Англия чемпиони "Лестер" клубини қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйинда мухлислар оз эмас кўп эмас нақд 7та голга гувоҳ бўлишди. Якунда эса ўзида ирода топа олган "канонирлар" учрашувни ғалаба билан якунлашди - 4:3.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: