АПЛ. “Арсенал” сафарда “Суонси”ни мағлубиятга учратди

 

Англия чемпионати 21-турида “Арсенал” жамоаси сафарда “Суонси” меҳмони бўлди. Мазкур беллашувда “тўпчилар” 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Оливье Жиру ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Корк автогол муаллифи бўлди.

67-дақиқада эса Нотон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва Корк сингари “Арсенал” учун гол киритди.   73-дақиқада Алексис Санчес ўз номини таблога ёздириб қўйди ва жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.  

Шундай қилиб, Арсен Венгер шогирдалри очколари ҳисобини 44 тага етказди, аммо барибир 4-ўринда қолиб кетди.

Суонси – Арсенал 0:4

Голлар: 0:1 – 37 Жиру, 0:2 – 54, автогол Корк, 0:3 – 67, автогол Нотон, 0:4 – 73 Санчес.

Суонси – Фабианьски, Фернандес, Кингсли, Нотон, Моусон, Корк (Макберни, 71), Ки Сон Ён, Сигурдссон, Дайер (Фер, 55), Раутлеж, Льоренте (Бастон, 70).

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Габриэл, Косьельни, Ўзил (Перес, 79), Рэмзи, Ивоби, Жака, Санчес (Уэлбек, 79), Жиру (Окслейд-Чемберлен, 60).

Огоҳлантиришлар: Ки Сон Ён (43), Фер (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!