АПЛ. “Арсенал” сўнгги дақиқада пенальтидан киритилган гол эвазига ғалабага эришди

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган “Бёрнли” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ўта муросасиз ва кескин курашлар остида кечган баҳс “тўпчилар”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Учрашувдаги ягона гол 92-дақиқада Алексис Санчес томонидан пеналтидан киритилди. Амалда эса ушбу гол Арсен Венгер жамоасига 3 очко келтирди.

Англия Премьер-Лигаси. 13-тур

Бернли – Арсенал 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 90, пенальти Санчес.

Бернли – Поуп, Тарковски, Уорд, Лоутон, Ми, Корк, Дефур (Вуд, 78), Хендрик, Гудмундссон, Брэйди, Барнс.

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Колашинац, Косьельни, Ивоби (Уилшер, 67), Рэмзи, Санчес, Джака, Бельерин, Ляказетт (Уэлбек, 79).

Огоҳлантиришлар: Дефур (15), Брэйди (25).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!