"АПЛ. "Арсенал"нинг ғалабасиз серияси якунига етди (видео)

Шанба оқшомида Англия Премьер-Лигасида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз майдонида “Ньюкасл Юнайтед”ни қабул қилди.

“Эмирейтс” стадионида кечган қарама-қаршиликда “тўпчилар” 23-дақиқада Месут Ўзил томонидан  киритилган ягона туфайли 3 очкога эга бўлишди.

Шу тариқа, Арсен Венгер жамоасининг ўзининг 3 ўйинлик ғалабасиз сериясига якун ясади.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!