АПЛ: Бу мавсум топ клублар қанча даромад қилди?

23 май, 11:48 7614

АПЛ: Бу мавсум топ клублар қанча даромад қилди?

Хабарингиз бор ўтган ҳафта охирида дунёнинг энг томошабоп лигаси ҳисобланган Англия Премьер-лигаси ўз ниҳоясига етди.

The Mirror нашри мусобақани кучли олтиликда якунлаган топ клубларнинг жорий мавсум қанча даромад топганлигини эълон қилди. Унга кўра, чемпионликни қўлга киритган “Челси” 152,8 млн фунт, “Манчестер Сити” 149 млн фунт, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” 148,1 млн фунтдан, “Манчестер Юнайтед” 143,3 млн фунт ва ниҳоят “Арсенал” 142,4 млн фунт фойда кўришган.

Таққослаш учун, премьер-лигани сўнгги 20-ўринда якунлаб, Чемпионшипга равона бўлган “Сандерленд” ҳам бу мавсум 99,9 млн фунт стерлинг даромад қилди. Таъкидлаш керакки, АПЛнинг ҳар бир жамоаси мавсум давомида телетрансляциялардан жами  84,4 млн фунт олишди.