АПЛ. "Челси" сафарда "Лестер"ни тор-мор келтирди

 

Англия чемпионати 21-турида амалдаги чемпион "Лестер" жорий мавсум етакчиси "Челси"ни ўз майдонида қабул қилди. 

Ўйин Лондон клубининг катта устунлиги остида ўтди ва бу ҳисобда ҳам акс этди. Маркос Алонсонинг дубли ва Педро Родригеснинг голи "Челси"нинг йирик ғалабасини таъминлади. 

"Челси" очколари сонини 52 тага етказиб, пешқадамликни яна мустаҳкамлаб олди. 

Лестер – Челси 0:3 

Голлар: 0:1 – 6 Алонсо, 0:2 – 51 Алонсо, 0:3 – 71 Педро.

Лестер – Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Фукс, Хут (Окадзаки, 60), Менди, Ндиди, Дринкуотер, Олбрайтон (Симпсон, 77), Варди, Муса (Грэй, 71).

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Азар (Фабрегас, 79), Канте, Виллиан (Батшуайи, 84), Матич, Педро (Лофтус-Чик, 84), Мозес.

Огоҳлантиришлар: Фукс (51).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!