АПЛ Гвардиола учун катта сабоқ бўлди

8 апрель,2017, 16:35 573

АПЛ Гвардиола учун катта сабоқ бўлди


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛдаги биринчи мавсуми муваффақиятсиз чиқди дея ҳисобламоқда.

Айни дамда “шаҳарликлар” мусобақа жадвалида карвонбоши “Челси”дан  14 очко ортда қолган ҳолда, 4-ўринда бормоқда.

Келажакда барчаси яхши бўлади. Бунга шубҳа қилмайман. Бу мавсум мен учун катта сабоқ бўлди. ЕЧЛ йўлланмасини олишимиз мувафаққиятимиз дейиш мумкин, аммо жамоа совринлар учун курашишга ҳали етарлича тайёр эмас, – дейди Гвардиола BBC нашрига.

Pep_Guardiola

Испаниялик мутахассис шу вақтга қадар фаолияти давомида бирор мавсумни совринсиз тугатмаган.  Айни дамда унинг жамоасида фақатгина Англия кубогида зафар қучиш умиди қолмоқда.