АПЛ. “Кристал Пэлас” 10 киши қолган “Уотфорд”ни сўнгги дақиқаларда енгди

 

Англия чемпионати 17-турида “Кристал Пэлас” жамоаси ўз майдонида “Уотфорд” футболчиларини қабул қилди.

Анчагина қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Дэрил Янмаат ҳисобни очди. 87-дақиқада Том Клеверли иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди ва “Уотфорд”ни қийин аҳволда қолдирди.

2 дақиқа ўтар-ўтмас, яъни 89-дақиқада Сако мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Макартур “Кристал Пэлас”га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Мазкур ғалабадан кейин “Кристал Пэлас” ҳозирча хавфли зонадан чиқиб кетди. 

Кристал Пэлас – Уотфорд 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 3 Янмаат, 1:1 – 89 Сако, 2:1 – 90+2 Макартур.

Кристал Пэлас – Сперони, Фосу-Менса (Сако, 70), Томкинс, Дэнн, Миливоевич, Кабай (Макартур, 77), Заа, Таунсенд (ван Анхолт, 67), Лофтус-Чик, Шлупп, Бентеке.

Уотфорд – Гомес, Предль, Кабаселе, Холебас, Мариаппа, Каррильо (Перейра, 71), Клеверли, Ришарлисон (Фемения, 84), Дукуре, Янмаат, Дини (Грэй, 80).

Огоҳлантиришлар: Миливоевич (63), Клеверли (78), ван Анхолт (85), Перейра (90).

Четлатиш: Клеверли (87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!