АПЛ. “Ливерпуль” ўз уйида “Кристал Пэлас”га ютқазиб қўйди

23 апрель, 22:17 299

АПЛ. “Ливерпуль” ўз уйида “Кристал Пэлас”га ютқазиб қўйди

 

Англия чемпионати 34-турида “Ливерпуль” жамоаси ўз майдонида Лондоннинг “Кристал Пэлас” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйинда мерсисайдликлар ҳисобни очган бўлса-да, жамоанинг собиқ футболчиси Кристиан Бентеке дубль қайд этиб, Лондон жамоасига 3 очко келтирди.

Юрген Клопп ўз анъанасига содиқ қолмоқда, яъни, “Ливерпуль” топ-6 га кирмаган жамоаларга ютқазишда давом этмоқда.

Ливерпуль – Кристал Пэлас 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 1:0 – 24 Коутиньо, 1:1 – 42 Бентеке, 1:2 – 74 Бентеке.

Ливерпуль – Миньоле, Матип, Клайн (Груйич, 84), Ловрен (Александер-Арнолд, 79), Милнер (Морено, 82), Жан, Вейналдум, Коутиньо, Лейва, Фирмино, Ориги.

Кристал Пэлас – Хеннесси, Томкинс, Келли, Уорд, Кабай (Дилэйни, 83), Миливоевич, Таунсенд, Панчон, Заа (ван Анхолт, 78), Шлупп, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Бентеке (40), Миливоевич (60).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.