АПЛ. Марказий ўйинда “Арсенал” ва “Ман Сити” муроса кўчасини танлади

2 апрель, 21:50 350

АПЛ. Марказий ўйинда “Арсенал” ва “Ман Сити” муроса кўчасини танлади

 

Англия чемпионати 30-тур марказий ўйинида “Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Сити” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда томонлар 2:2 ҳисобини қайд этди. Ўйин давомида “тўпчилар” икки марта ҳисобда ортда қолишига қарамай, ҳар икки сафар ҳисобни тенглаштирди.

Арсенал – Манчестер Сити 2:2 (1:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 5 Сане, 1:1 – 40 Уолкотт, 1:2 – 42 Агуэро, 2:2 – 53 Мустафи.

Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 46), Озил, Коклен, Уолкотт (Жиру, 68), Жака, Санчес, Уэлбек (Ивоби, 77).

Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Стоунз, Клиши, Навас, Сильва (Сабалета, 88), Фернандиньо, Сане, де Брюйне, Стерлинг (Туре, 46), Агуэро.

Огоҳлантиришлар: Навас (8), Коклен (15), Джака (32), Фернандиньо (47), Мустафи (61).