АПЛ. “Тоттенхэм” кичик ҳисобда “Саутгемптон”дан устун келди

19 март,2017, 21:32 393

АПЛ. “Тоттенхэм” кичик ҳисобда “Саутгемптон”дан устун келди

 

Англия чемпионати 29-турида “Тоттенхэм” жамоаси ўз майдонида “Саутгемптон” футболчиларини қабул қилди.

Анчагина қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда Лондон клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. 14-дақиқада Кристиан Эриксен ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Деле Алли пенальтидан ҳисобни оширди.

52-дақиқага келиб Уорд-Проуз ҳисобни қисқартиришга эришди, аммо бу ўйиндаги сўнгги гол бўлди ва “Тоттенхэм” яна ғалабага эришди.

Тоттенхэм – Саутгемптон 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 14 Эриксен, 2:0 – 33, пенальти Алли, 2:1 – 52 Уорд-Проуз.

Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Дэвис, Уокер (Триппьер, 78), Алдервейрелд, Дембеле, Дайер, Эриксен (Янссен, 86), Ваньяма, Алли, Сон Хын Мин (Уинкс, 75).

Саутгемптон –                Форстер, Бертран, Йосида, Соареш, Стивенс, Тадич (Буфаль, 69), Уорд-Проуз, Редмонд (Родригес, 80), Дэвис, Габбьядини (Лонг, 32), Ромеу.

Огоҳлантиришлар: Дайер (11), Редмонд (26), Уокер (39), Ваньяма (61), Буфаль (81), Ромеу (90).