АПЛ. “Хаддерсфилд” иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Ҳозиргина Англия Премьер-Лигаси 2-туридан ўрин олган “Хаддерсфилд” хамда “Ньюкасл” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда мезбонлар 50-дақиқада Аарон Муй томонидан киритилган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, АПЛ дебютанти бўлган “Хаддерсфилд” кетма-кет иккинчи баҳсда ҳам ғалабага эришди ва ўз очколари сонини 6 тага етказиб олди.

Англия Премьер-Лигаси. 2-тур

Хаддерсфилд – Ньюкасл 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 50 Муй.

Хаддерсфилд – Лессль, Йоргенсен, Леве, Смит, Шиндлер, ван Ла Парра (Кванер, 69), Биллинг, Инс, Муй, Качунга (Палмер, 72), Мунье.

Ньюкасл – Эллиот, Ласселс, Манкильо, Мбемба, Кларк, Ритчи, Хэйден (Диаме, 76), Мерино, Атсу, Перес (Мерфи, 80), Гэйл (Хоселу, 52).

Огоҳлантиришлар: Ритчи (41), Хэйден (53), Хоселу (64), Биллинг (66), Палмер (77), Мунье (88), Ласселс (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!