АПЛ. Зерикарли ўтган “Вест Хэм” – МЮ ўйинида ҳисоб очилмади

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 31-туридан ўрин олган “Вест Хэм” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин ўз ниҳоясига етди.

Лондондаги “Олимпия” стадионида кечган қарама-қаршиликда томонлар рақиб дарвозасини  ишғол этишнинг уддасидан чиқишмади.

Англия Премьер-лигаси. 31-тур

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 0:0 (0:0, 0:0)

Вест Хэм – Адриан, Крессуэлл, Масуаку (Кэрролл, 66), Сабалета, Огбонна, Жоау Мариу, Куяте, Лансини, Нобл, Арнаутович, Райс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Джонс, Шоу, Линделеф, Лингард (Рэшфорд, 74), Эррера, Погба, Мактомини, Санчес (Янг, 90), Валенсия (Байи, 90).

Огоҳлантиришлар: Нобл (88), Погба (88).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!